Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Исломий фатҳларни мустаҳкамлаш


Мусулмонлар оламнинг турли ўлкаларини фатҳ қилдилар ва у ерларни Ислом аҳкомлари билан бошқардилар. Дарҳақиқат, Ислом мусулмонларга ҳукмронлик ва етакчиликни ўз қўлларига олишни фарз қилган. Уларни ғайри мусулмонлар бошқариши, улар устидан ҳукмрон бўлиши мутлақо жоиз эмас. Оллоҳ Таоло «Нисо» сурасида марҳамат қилади:


وَلَنْ يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً -141,
„Оллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай“.     [4:141]
Куч-қудратни мўминларга берган Оллоҳ Таоло «Мунофиқун» сурасида марҳамат қилади:


وَلِلَّهِ الْعِزَّةُ وَلِرَسُولِهِ وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَلَكِنَّ الْمُنَافِقِينَ لاَ يَعْلَمُونَ -8,
„Ҳолбуки, куч-қудрат Оллоҳники, Унинг пайғамбариники ва мўминларникидир. Лекин мунофиқлар буни билмаслар“.                                             [63:8]


Бироқ, Оллоҳ Таоло мусулмонларга уларда исломий нафсия ва исломий хоҳиш-ирода амалга ошган пайтдагина куч-қудрат берди, оламга ҳукмрон ва етакчи қилди. Яъни, ҳукмронликдан мақсад ҳокимиятга эгалик қилиб, салтанатни қўлга олиш истаги эмас, балки Исломни татбиқ этиш ва даъватни ёйиш деб биладиган исломий нафсия ҳамда ҳукмронликнинг маъносини тушунадиган ва Оллоҳнинг олдидаги масъулиятининг моҳиятини англаб етадиган Исломий ақлия (фикр) вужудга келгандагина Оллоҳ Таоло уларни ҳукмрон ва етакчи қилди. Дарҳақиқат, Ислом нури ҳокимларнинг сўзлари ва ишларида намоён бўлди. Шунингдек, бу нур улар бошқарган одамларга Ислом аҳкомлари татбиқ этилишида ҳам намоён бўлди. Ислом аҳкомлари одамларга татбиқ қилиниши туфайли улар Оллоҳнинг динига тўп-тўп бўлиб қиришди, Ислом ақидасини қабул қилишди, ҳукм юритиш ва етакчиликни қўлга олишди ва куч-қудратга эга бўлишди. Уларнинг юртлари Дорул-Исломга ва мусулмонобод мамлакатга айланди. Шундай қилиб исломий фатҳлар у ерда Ислом билан ҳукм юритгани ва ерли халқнинг янги динга киргани сабабли мустаҳкамланди. Ҳатто мусулмонлар қайси ўлкаларни фатҳ қилишган бўлса, бу фатҳ Қиёмат кунигача ўзгармас бўлиб қолди, бу ўлкаларни ва халқнинг ҳаётини бугунлай ўзгартириб юборди. Ўзларини кофирлардан мусулмонларга, ўлкаларини дорул-куфрдан Дорул-Исломга айлантирди. Лекин у ўлкалардан Исломнинг бошқаруви кетганидан кейин ҳам у жойлар исломий ўлка, аҳолиси эса мусулмонлигича қолаверди. Исломий Давлат йўқ қилинган бўлса ҳам, бу жойлар ҳозиргача исломий ўлка, аҳолиси мусулмон ва Ислом бошқаруви қайтиб келиши учун муносиб жой бўлиб қолмоқда. Бу ўлкаларда исломий фатҳларни доимий қолишини мустаҳкамлаган ва Қиёмат кунигача Исломни собит

 

112-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203